Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бўлажак Тошкент халқаро инвестиция форуми тўғрисида

2020-02-10 | Иқтисодиёт

2020 йил 5-6 март кунлари Ўзбекистонда биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади.

Форум эксклюзив тадбир бўлиб, ўз майдонида 1500 дан ортиқ хорижий ва миллий компаниялар раҳбарларини, инвесторларни, экспортчиларни ва халқаро оммавий ахборот воситаларини тўплаш учун хизмат қилади.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилмоқда.

Форум дастури бўйича қатор йўналишларда панел сессиялари ўтказилиши кўзда тутилган, жумладан:

- “Бизнес учун очиқлик";

- “Минтақавий алоқаларни чуқурлаштириш”;

- “Технологик инновацияларни қўллаш”.

Форум ташкилотчиси - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги.

Форум оператори - “ИнтерФорум" ДУК.

Форумда иштирок етиш учун www.tiif.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться