Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Саудия Арабистони компанияси Ўзбекистонда ИЭС қурилишининг биринчи босқичини бошлади

2020-02-17 | Иқтисодиёт

«ACWA Power» (Саудия Арабистони) компанияси Сирдарё вилоятида иссиқлик электр станцияси қуриш инвестиция дастури доирасида Ўзбекистондаги амалий ишларнинг биринчи босқичини амалга оширишга киришди.

Жумладан, компания қурилишни бошлашга киришишдан аввал тупроқни ўрганиш ишларини бошланди. Янги иссиқлик электр станцияси Сирдарё ИЭС яқинида барпо этилади ва замонавий буғ-газ қурилмалари билан (БГҚ) жиҳозланиши туфайли унинг самарадорлиги амалдагидан 1,7 баробар юқори бўлади.

Лойиҳага кўра, янги ИЭСда умумий қуввати 1250-1500 МВтга тенг бўлади. Сирдарё ИЭС энергоблокларидан деярли икки баробар самарали бўлган H/J тоифасига мансуб иккита буғ-газ қурилмаси ўрнатилади. Бу шуни англатадики, янги қурилмалар табиий газнинг шартли миқдори ҳисобидан икки баробар кўп электр энергиясини ишлаб чиқаради.

Сармоядор самарадорлиги 60 фоиздан юқори бўган, йилига 10,0 миллиард кВт/с электр энергия ишлаб чиқариш имконига эга бўлган қурилмаларнинг энг охирги моделларидан фойдаланади.

Янги иссиқлик электр станциясининг қурилиши тўғридан-тўғри хусусий инвестициялар ҳисобидан тўлиқ амалга оширилади ва ишлаб чиқарилган электр энергияси узоқ муддатли шартнома асосида сотилади.

Қайд этиш керак, мазкур инвестиция лойиҳаси муҳокамаси Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Алишер Султоновнинг жорий йилнинг 7 февралида Саудия Арабистони Энергетика вазири ўринбосари Абид бин Абдулла ас-Саъдун бошчилигидаги делегацияси билан бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинган эди. Делегация таркибидан «ACWA Power» компанияси Бошқаруви раиси Муҳаммад Абунаян ва компаниянинг бошқа мутасадди вакиллари жой олган эди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Поделиться