Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Uzenergoengineering – Assystem” Ўзбекистон – Франция қўшма корхонасининг тақдимоти бўлиб ўтди

2020-02-13 | Иқтисодиёт

2020 йил 11 февраль куни Пойтахтимизнинг “Wyndham” меҳмонхонасида инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда барча турдаги электр тармоқлари ва энергия объектларини лойиҳалаштирадиган “Uzenergoengineering – Assystem” Ўзбекистон – Франция қўшма корхонасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Мазкур қўшма корхона Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва “Ўзэнергоинжиниринг” аксиядорлик компанияси билан Assystem Engineering and Operation Services S.A.S (Франция) томонидан ташкил этилган.

Қўшма корхонани ташкил этиш тўғрисидаги битим 2019 йил

24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида Aссистем вакиллари билан учрашувда имзоланган. 2019 йил 17 октябрда “Uzenergoengineering – Assystem” МЧЖ ҚК рўйхатига олинган.

Aссейстем томонидан янги қўшма корхонага киритилган сармоялар бир қатор вазифаларга қаратилган, шу жумладан:

- Ўзбекистонда ва ундан ташқарида электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш лойиҳалари;

- инфратузилма ишлари, шу жумладан электр ва атом энергиясини ишлаб чиқариш;

- Ўзбекистондаги электр тармоқларини модернизация қилишга қаратилган бошқа фаолият турлари.

2019 йил 14 ноябрда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” AЖ ва “Uzenergoengineering – Assystem” ҚК МЧЖ ўртасида Ўзбекистон Республикасининг электр стандартлари ва стандартларини янгилаш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома имзоланди.

Ушбу шартномага мувофиқ, қўшма корхона замонавий, халқаро талабларга жавоб берадиган Ўзбекистондаги мавжуд электротехника нормалари ва стандартлари рўйхатини тузиш ва уларни халқаро талабларга мувофиқ янгилаш бўйича лойиҳани ишлаб чиқиш ва уларнинг мамлакатда мослашишини ҳисобга олган ҳолда жавобгардир.

Assystem Ўзбекистонда узоқ муддатли муваффақиятларга интилади.

“Ўзэнергоинжиниринг – Assystem” компанияси Ўзбекистоннинг ёш кадрларини – муҳандисларни, лойиҳа менежерларини ва бошқа зарур соҳаларга мутахассисларни жалб қилади. Келажакдаги муваффақиятнинг кафолати ушбу қўшма корхонанинг ўсиб бориши учун маҳаллий жамоаларни ўқитиш ва ривожлантириш бўйича Aссйстем каби халқаро инжиниринг компаниясининг тажрибасига таянади.

Маҳаллий иқтидорларни ривожлантириш орқали компания тан олинган муҳандислик бизнесига айланишга, Ўзбекистоннинг энергетика соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотлар даврида лойиҳаларни бошқаришнинг самарали ёндашувини намойиш этишга интилади. Сизни қизиқтирганлар қўшимча маълумотларни https://jobs.assystem.com манзилидан олишингиз мумкин.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Поделиться