Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инвeстициялар ва ташқи савдо вазирлигида Саудия Арабистон инвeсторлари делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

2020-02-10 | Иқтисодиёт

Жорий йил 7 февраль куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков АCWА Power компанияси Бошқаруви раиси Муҳаммад Абдуллоҳ Абу Наян бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Сирдарё вилоятида иссиқлик электр станциясини қуриш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ҳолати муҳокама қилинди – қатор масалалар кўриб чиқилди. Масалаларнинг ечими шу йилнинг март ойида Тошкент халқаро инвестиция форуми давомида инвестиция келишувини имзолаш учун тайёрлаш мақсадида, тегишли жараёнларни тезлаштириш имконини беради.

Шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида энергетика соҳасида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш орқали компаниянинг Ўзбекистон бозоридаги иштирокини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди – шу нуқтаи назардан, қуёш ва шамол энергетикаси ҳамда нефт-газ соҳасидаги аниқ сармоявий таклифлар кўриб чиқилди.

Учрашув якунида муҳокама қилинган ташаббусларни тезкор амалга ошириш учун келгусидаги ўзаро муносабатлар шакли аниқлаб олинди.

Маълумот учун: АCWА Power –ишлаб чиқарувчи ва сармоядор, энергетика соҳасида объектларни қурувчи дунёдаги этакчи компаниялардан бири бўлиб, унинг портфелининг таркиби 22 ГВт дан ортиқ бўлган электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда кунига 2,5 млн.м3 дан ортиқ сувни тузсизлантирувчи қурилмалардан ташкил топган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться