Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Малайзия билан инвeстициявий ҳамкорлик фаоллашмоқда

2020-02-10 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 7 февраль куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Малайзиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Х.Ассан, шунингдек, Малайзиянинг Serba Dinamik Group Berhad компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Учрашувда Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов ҳам иштирок этди.

Учрашувда Республикада амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар шароитида инвестиция, савдо-иқтисодий соҳаларда Ўзбекистон-Малайзия муносабатларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди.  Малайзия ишбилармон доираларининг иқтисодиётнинг устувор тармоқлари, хусусан табиий газни қазиб олиш ва қайта ишлаш, электротехника, кимё ва тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар ташкил этиш соҳаларида ҳамда тўқимачилик, озиқ-овқат маҳсулотлари, асбоб-ускуналар ва кимёвий маҳсулотлар савдоси фаоллашиши нуқтаи назаридан Ўзбекистонда бизнес юритишга бўлган юқори қизиқиши алоҳида таъкидланди.

Мулоқот давомида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг кенг қиррали истиқболлари муҳокама қилинди, бу эса қатнашчиларга ивестиция ва савдо шериклик алоқаларини янада кенгайтириш механизмлари тўғрисида фикр алмашиш, шу билан бирга Малайзиялик инвесторларнинг аниқ ташаббусларини, жумладан “Хазорасп” ЭИЗда каустик сода ва суюқ хлор ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳани кўриб чиқиш ва уни амалга ошириш босқичларини ишлаб чиқиш имкониятини берди. Томонлар лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ долзарб масалаларни муҳокама қилдилар ҳамда мавжуд тўсиқларни бартараф этиш ва ушбу инвестиция ташаббусини лойиҳа олди тайёргарлик ишларини тезлаштириш бўйича энг мақбул ечимларни ишлаб чиқдилар.

Учрашув якунида вазирлик ва Малайзиянинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси раҳбарлари ҳам ушбу учрашувларни икки мамлакат ўртасидаги инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг умумий ҳамда хусусий масалаларини муҳокама қилиш учун доимий равишда ташкил этишга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться