Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Германия иқтисодиётининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашув

2020-02-11 | Иқтисодиёт

2020 йилнинг 11 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Германия иқтисодиётининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси раҳбари Ҳовсеп Восканян билан учрашди.

Суҳбат чоғида савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, қўшма тадбирларни, жумладан Германия ишбилармон доиралари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш, шунингдек, Тошкент шаҳрида Германия иқтисодиётининг ваколатхонасини очиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг ўсишини, хусусан 2019-йилда 980 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 26 фоизга ошишини ижобий баҳоладилар ва 2019-йили Берлин ва Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Германия саммитлари чоғида эришилган олий даражадаги келишувлар руҳида савдо соҳасидаги ҳамкорликни оширишга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Учрашувда Германиянинг 40 га яқин компаниялари ва банклари Ўзбекистонда ўз ваколатхоналарини очганлиги, 200 дан ортиқ қўшма корхоналар ташкил этилгани, шундан 61 таси юз фоиз Германия капитали иштирокида ташкил этилгани таъкидланди.

Германия ишбилармон доиралари вакилларининг 5-6-март кунлари бўлиб ўтадиган Тошкент инвестиция форумида иштирок этишига алоҳида эътибор қаратдилар. Ушбу тадбир Ўзбекистон бозорига қизиқиш билдирган халқаро бизнес учрашувлари учун энг йирик майдонга айланиши кутилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться