Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туркия, Венгрия, Украина, Уммон ва Грузия билан инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бориши кўриб чиқилди

2020-02-07 | Иқтисодиёт

Жорий йил 6 февраль куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида вазир С.Умурзаков бошчилигида Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикаси, Венгрия, Украина, Уммон Султонлиги ва Грузия Республикаси билан инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалаларига бағишланган видеоконференция шаклидаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, холдинг компаниялари ва тижорат банклари раҳбарлари, шунингдек, видеоконференция орқали маҳаллий хокимликлар раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.

Юқорида санаб ўтилган ҳар бир мамлакат билан иккитомонлама ҳамкорлик салоҳиятидан фойдаланиш самараси танқидий кўриб чиқилди - хорижий шериклар билан амалга ошириш учун лойиҳалар ва келишувларни тайёрлаш тизимли йўлга қўйилмагани, шунингдек, имзоланганидан кейин уларнинг ижроси устидан мониторинги суст эканлиги қайд этилди.

 Йиғилиш иштирокчиларига муаммоли масалаларни аниқлаш ва келишувларни амалга оширишни тезлаштириш мақсадида тезкор ва самарали ечимларни ишлаб чиқиш учун шакиллантирилган лойиҳаларни инвентаризациядан ўтказиш топшириги берилди.

 Шунингдек, масъул раҳбарлар шерик-давлатларнинг мавжуд бўлган ишлаб чиқариш ва технологик салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда биргаликда амалга ошириш учун янги лойиҳа таклифларини тақдим этишлари керак бўлади.  Бундан ташқари, савдо динамикаси ва юқорида кўрсатилган мамлакатлар бозорлари тузилмасини таҳлил қилиш асосида алоҳида товар позициялари бўйича савдони фаоллаштиришнинг истиқболли йўналишлари ажратиб олинади.

Ушбу чора-тадбирлар юқорида кўрсатилган давлатлар билан савдо-иқтисодий ва инвестиция ҳамкорлиги бўйича режалаштирилган ҳукуматлараро тадбирларнинг кун тартибини тўлдирилишини таъминлайди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться