Бангладешдаги Америка Халқаро университети раҳбарияти билан таълим ҳамда АКТ соҳаларида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди
Бугун, 14 апрель куни Ахборот технологиялари ва коммуникациялар ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Бангладешдаги Америка Халқаро университети Васийлик кенгаши раиси Доктор Хасанул А. Хасан билан учрашди.
Учрашувда АКТ вазирлиги ходимлари ва халқаро университетдан иборат делегация ҳам иштирок этди.
Учрашувда Ўзбекистонда таълим соҳасининг ривожланиши билан танишиш, шунингдек, ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.
Таъкидлаш керакки, Америка Халқаро университети – Бангладеш (АХУБ) (American International University - Бангладеш (АИУБ)) 1994 йилда Дакка шаҳрида ташкил этилган. Бугунги кунда университетда 9500 дан ортиқ талаба таҳсил олмоқда.
Профессор-ўқитувчилар таркиби маҳаллий ва хорижий мутахассислар – 350 нафар ўқитувчилардан иборат. Университетда 4 та факултет ва 16 та халқаро аккредитациядан ўтган дастурлар мавжуд.
Учрашув давомида икки томонлама таълим ва ахборот технологиялари соҳаларида лойиҳа ҳамда истиқболли чора-тадбирлар, шунингдек, АКТ соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш, илғор лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига эътибор қаратилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги