Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Андижон вилоятида “Digital School” ва Инкубация марказлари ўқитувчи- ходимлари учун малака ошириш курслари ташкил этилди
2022-04-08 | Жамият
“Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида вилоят миқёсида замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш, IT таълимни ривожлантириш, ахборот технологиялари соҳасида ёшларни касбга тайёрлаш ва йўналтириш тизимини амалга ошириш мақсадида “Andijan digital city” технопаркининг IT-академиясида шаҳар ва туманлардаги умумтаълим мактаблари негизида ташкил этилган “Digital School” марказлари ва олийгоҳлардаги Инкубация марказлари ўқитувчи ходимлари учун Веб дастурлашнинг “Foundation” (HTML, CSS, Python) ўқув дастури бўйича бир ойлик малака ошириш курслари ташкил этилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги