Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновацион ривожланиш вазири Геология фанлари университетида сайёр қабул ўтказди

2022-04-07 | Жамият

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Геология фанлари университети жамоаси, тадқиқотчилар, докторантлар ва илмий ходимлари билан учрашув ўтказди. Учрашувда, шунингдек, Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова ва вазирлик бошқарма бошлиқлари ҳам иштирок этилди.

Сайёр қабул давомида илмий лойиҳаларни шакллантириш, уларни амалга ошириш борасида мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинади. Шунингдек, докторантлар олдида турган вазифаларга тўхталинди.

Ҳозирда Геология фанлари университети илмий жамоаси томонидан илмий фаолиятга оид давлат дастури доирасида жами 17,92 млрд. сўм қийматидаги 13 та лойиҳа бажарилмоқда. Улардан биттаси амалий, 2 таси фундаментал, 7 таси инновацион ва 3 та халқаро қўшма лойиҳалардир. Ўз навбатида, 96,8 млрд. сўм қийматида 404 та лойиҳалар тижоратлаштирилган.

Инновацион ривожланиш вазирининг Геология фанлари университетидаги сайёр қабул давомида мазкур олий таълим муассасининг илмий ишлар ва  инновациялар бўйича проректори Мақсуд Исоқов илмий тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш ва тижоратлаштиришни кенгайтириш зарурлигини қайд этди. 

Х.М.Абдуллаев номидаги  Геология ва геофизика институти директори Анварбек Нурходжаев ўзи раҳбарлик қилаётган илмий-тадқиқот институти асосан фундаментал тадқиқотлар билан шуғулланиши, мазкур тадқиқотлар натижалари амалиётга татбиқ этилиб, республика тараққиётига ҳисса қўшаётганини гапирди. Ҳозирда Геология ва геофизика институти томонидан тўртта фундаментал лойиҳа амалга оширилмоқда.

Геология фанлари университетидаги Инновацион ривожланиш вазирлигининг  сайёр қабули давомида тадқиқотчилар лойиҳа доирасида лаборатория ускуналари ва компьютер дастурларини  харид қилиш, лойиҳа маблағларини тақсимлаш, хорижий илмий муассасаларига стажировка, халқаро илмий журналлардан фойдаланиш масалалари бўйича саволлар билан вазирга мурожаат қилдилар. Уларнинг саволларига жавоблар берилиб, муаммоларига ечимлар топилди. 

И. Абдураҳмонов турли йўналишлар  бўйича 10 нафар докторантнинг Туркия, Россия ва бошқа мамлакатларга стажировкага жўнатиш масаласини ижобий ҳал этиш бўйича топшириқ берди. Шунингдек, вазир лойиҳалар маблағларини тўғри тақсимлаш бўйича тавсиялар бериб, ускуналарни харид қилиш мақсадида лойиҳа маблағларини йиллар кесимида тенг тақсимлаш мақсадга мувофиқ эмаслигини тушунтирди. Бундан ташқари, университетнинг ёш тадқиқотчилари ва докторанталрини вазирлик томонидан эълон қилинадиган “Бўлажак олим” танловида иштирок этишни таклиф этди

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться