Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Аёллар терма жамоамиз амалдаги жаҳон чемпионларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

2022-04-06 | Спорт

Ўзбекистон футбол ассотсиатсияиси томонидан сўнгги пайтларда аёллар футболини ривожлантириш, мавжуд шароит ва камчиликларни ўрганиб бориш ҳамда уларни бартараф этиш, тизимни ислоҳ қилишга катта эътибор қаратилмоқда.

Шу мақсадда ассотсиатсия қошида аёллар футболи қўмитаси ташкил этилиб, истеъдодли футболчи қизларни тарбиялаш, малакали мураббий, шифокор ва психолог мутахассисларни жалб этиш, уларни барча турдаги лицензияга бепул ўқитиш тизими ё‘лга қўйилди.
 
Қолаверса, терма жамоа бошқарувига Осиё қитъасида аёллар футболи борасида етакчи мамлакат бўлмиш Япониядан мутахассислар жалб этилди. Терма жамоалар учун хорижий йиғинлар ва кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари мунтазам ташкил этиб келинмоқда.
 
Жумладан, шу йил 9-12 апрел кунлари Ўзбекистон аёллар терма жамоаси АҚШда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. ЎФА биринчи витце-президенти Равшан Эрматов сафар олдидан аёллар терма жамоамиз билан учрашди. 
 
“Биринчи навбатда, Америка сафари олдидан Ассотсиатсиямиз раҳбари Абдусалом Азизов номидан барчангизга омад ва оқ йўл тилаймиз! Маълумки, АҚШ терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади ва тарихда энг кўп – 4 марта ушбу совринни қўлга киритган. Ушбу ўртоқлик ўйинлари бизнинг жамоа учун катта тажриба вазифасини ўтайди. Чунки олдинда жиддий мусобақалар бор ва олдимизга юқори мақсадлар қўйилган. Шу сабабли терма жамоа бошқарувига Мидори Ҳонда каби малакали мутахассис таклиф этилди. Кучли жамоалар билан учрашувлар эса жамоамиз савияси ошишига хизмат қилади”, - деди Равшан Эрматов. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться