Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёш чавандозимиз Абдураҳмон Абдуллаев Испаниядаги “Golden Tour” мусобақасида ғалаба қозонди

2022-04-11 | Спорт

Испаниянинг Барселона шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича нуфузли “Golden Tour” турнири бўлиб ўтди.

Унда ҳамюртимиз Абдураҳмон Абдуллаев “GO FOUR IT B” лақабли тулпори билан иштирок этди. Муросасиз кечган мусобақада ёш ва истеъдодли чавандозимиз Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Португалия ва Латвия спортчиларини ортда қолдирган А.Абдуллаев ўз тулпори билан баландлиги 145 сантиметр бўлган тўсиқлардан сакраш баҳсида чемпионликни қўлга киритди.

Абдураҳмон Абдуллаев эришган ёрқин ғалаба замирида бугунги кунда мамлакатимизда от спортига қаратилаётган улкан эътибор ҳамда ёш чавандозимизнинг заҳматли меҳнати ётибди, десак адашмаган бўламиз,– дейилади Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Манба: ЎзА

Поделиться