Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ШҲТ аъзо-давлатлари Илм-фан ва техника бўйича раҳбарларининг Олтинчи йиғилиши бўлиб ўтди

2022-04-11 | ШҲТ

Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) аъзо-давлатлари Илм-фан ва техника бўйича раҳбарларининг Олтинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

ШҲТ аъзо-давлатлари Илм-фан ва техника бўйича раҳбарларининг Олтинчи йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Россия Федерацияси Илм-фан ва олий таълим вазири ўринбосари Наталья Бочарова, Қозоғистон Республикаси Таълим ва илм-фан вазири ўринбосари Куаниш Ергалиев, Қирғизистон Республикаси Таълим ва илм-фан вазири Алмазбек Бейшеналиев, Тожикистон Республикаси Таълим ва илм-фан вазири ўринбосари Лутфия Абдухолиқзода, Ҳиндистон Республикаси Илм-фан ва технология вазири Житендра Сингҳ (Jitendra Singh), Покистон Республикаси Илм-фан ва технология федерал вазири Шибли Фараз (Shibli Faraz), Хитой Халқ Республикаси Илм-фан ва технология вазири Ван Чжи Ган (Wang Zhigang) иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Инновсион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва ШҲТ Бош котиби Чжан Мин тадбирни очиб бериб, иштирокчиларни қутладилар.

Ўзбекистон томони ШҲТ аъзо-давлатлари Илм-фан ва техника бўйича 2022-2025 йилги режаларини қўллаб қувватлаган ҳолда қатор ташаббус ва таклифлар билан чиқди. Хусусан, улардан бири Орол денгизи ҳудудидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун ШҲТ аъзо-давлатлари учун «Оролбўйи ҳудуди учун инновациялар» дастурини ишлаб чиқиш таклифи бўлиб, мамлакатларнинг илмий имкониятларини мазкур муаммонинг ечимига қаратиш, ресурстежамкор, «яшил» ва айланма технологиялар билан алмашишни ўз ичига олади.

Шунингдек, И. Абдураҳмонов «ШҲТ аъзо-давлатлари флораси» рақамли платформасини яратиш ташаббуси билан чиқди. Бунда сунъий интеллект ёрдамида кам учрайдиган ва йўқолиб бораётган ўсимликларни аниқлашнинг автоматлаштирилган рақамли моделитни жорий этиш таклиф этилади. Бу нафақат тадқиқот ишларини жадаллаштиришга, балки йўқолиб бораётган ўсимликлар турларини сақлаб қолишга хизмат қилади.

Бундан ташқари, иқлим ўзгариши, ис гази даражасини камайтиришга қарши кураш бўйича ҳамкорликдаги «Яшил энергетика» илмий дастурини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ШҲТ аъзо-давлатларининг инновацион технологиялари рақамли ярмаркасини ташкил этиш, ШҲТ аъзо-давлатлари олимлари ва мутахассислари учун илм-фан техника соҳасида мукофотини таъсис этиш ташаббуслари илгари сурилди.

ШҲТ аъзо-давлатлари илм-фан ва техника бўйича раҳбарларининг Олтинчи йиғилишида ШҲТ аъзо-давлатларининг илмий-техника соҳасидаги 2022–2025 йиллардаги ҳамкорлик режаси муҳокама қилинди. ШҲТ аъзо-давлатлари илм-фан ва техника бўйича раҳбарлари йиғилиши 2010 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Мазкур тадбир илмий-техник ва инновацион ҳамкорликни ўрнатиш ва такомиллаштириш учун самарали майдон бўлиб, ШҲТ аъзо-давлатлари ўртасида илм-фан ва техника соҳалари ўзаро манфаатли ришталарининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться