Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Microsoft билан ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди

2022-04-19 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2022 йил 14 апрел куни ахборот технологиялари ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар натижадорлиги ҳамда соҳада 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан ўтказилган йиғилишда давлатимиз раҳбари  Ўзбекистонни минтақавий ИТ марказга айлантириш кераклигини таъкидлаганди.

Шундан келиб чиқиб бугун, 18 апрел куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини  ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Microsoft компанияси вакиллари билан онлайн учрашув ўтказди.
 
Йиғилишда  Миcрософт компанияси, Америка-Ўзбекистон Савдо Палатаси  ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиҳонаси вакиллари  иштирок этди.
 
Учрашувда ҳамкорликнинг долзарб ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
 
Бундан ташқари, IT-таълимни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратиш, ушбу жараёнларга кўпроқ ёшларни жалб этиш, малакали кадрлар тайёрлаш масалалари кўрилди.
 
Шунингдек, АКТ вазирлиги томонидан Ўзбекистонда компаниянинг офисини очиш таклифи берилди.
 
Томонлар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишларни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться