Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ШҲТ аъзо-давлатлари Илм-фан ва техника бўйича Доимий ишчи гуруҳнинг йиғилиши бўлиб ўтди

2022-04-08 | ШҲТ

Тошкент шаҳрида  Ўзбекистон томони раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) аъзо-давлатлари Илм-фан ва техника бўйича Доимий ишчи гуруҳнинг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 8 апрель куни бўлиб ўтадиган ШҲТ аъзо-давлатлари Илм-фан ва техника бўйича раҳбарларининг Олтинчи йиғилишида кўриладиган масалалар томонлар ўртасида муҳокама қилинди.

ШҲТ аъзо-давлатлари илм-фан ва техника бўйича раҳбарларининг Олтинчи йиғилишида ШҲТ аъзо-давлатларининг илмий-техника соҳасидаги 2022–2025 йиллардаги ҳамкорлик режаси муҳокама қилинади. Шунингдек, Ўзбекистон томони ташаббуси билан кун тартибига киритилган ШҲТ аъзо-давлатлари ҳамкорлигида сунъий интеллект ривожлантириш Дастури ва бошқа кўплаб масалалар кўриб чиқилади.

ШҲТ аъзо-давлатлари илм-фан ва техника бўйича раҳбарлари йиғилиши 2010 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Мазкур тадбир илмий-техник ва инновацион ҳамкорликни ўрнатиш ва такомиллаштириш учун самарали майдон бўлиб, ШҲТ аъзо-давлатлари ўртасида илм-фан ва техника соҳалари ўзаро манфаатли ришталарининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Сейсмология Институти

Поделиться