Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тахмина Икромованинг бенефисига айланган жаҳон кубоги терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтди

2022-04-18 | Спорт

Тошкент мезбонлик қилган бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубогининг иккинчи босқичи ўз якунига етди. 15 мамлакат вакиллари иштирок этган беллашувларда Тахмина Икромова ҳамда терма жамоамиз фаолиятида янги саҳифа очилди.

Дастлаб кўпкураш дастурида тенгсиз бўлган ёш гимнастикачимиз ҳалқа ва булава машқларида олтин, тасмада эса бронза медалини қўлга киритди. Шу тариқа, Икромованинг ўзи ушбу мусобақада 3 та олтин ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди.
Мусобақада “Париж – 2024” учун янги шаклланган гуруҳ машқидаги қизларимизнинг ҳам чиқишини алоҳида эътироф этиш ўринли. Раъно Муҳамедова ҳамда Нилуфар Шомуродова қўл остида шуғулланаётган қизларимиз дастлаб кўпкураш дастурида, сўнг 5 ҳалқа машқида кумуш, 3 тасма ва 2 тўп дастурида эса олтин медаль билан тақдирланишди.
Шу тариқа мазкур босқичда терма жамоамиз 4 та олтин, 2 та кумуш ҳамда 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси гимнастика федерацияси ва терма жамоамизни пойтахтимизда ўтган жаҳон кубогида қайд этилган юксак натижа билан самимий муборакбод этиб, келгуси мусобақаларда ҳам омад ва зафарлар тилаб қолади,– дейилади қўмита матбуот хизмати хабарида.

Манба: ЎзА

Поделиться