Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистонлик ёш мутахассисларга Япониянинг етакчи корхоналарида малака ошириш ва тажриба орттириш имконини берувчи меморандум имзоланди
2019-12-18 | Жамият
2019 йил 17 декабрда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Япониянинг Адлия, Соғлиқни сақлаш, Меҳнат ва фаровонлик, Ташқи ишлар вазирликлари ҳамда Япония миллий полиция агентлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра, икки давлат “махсус малакали ишчилар” мақомига эга бўлган хорижий меҳнат ресурсларини ишга қабул қилиш тизимини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилади.
Меморандумнинг асосий мақсади махсус малакали ишчиларни юбориш, қабул қилиш ва Японияда рўйхатдан ўтказиш масалаларини ҳал қилиш хамда ушбу жараёнларнинг мунтазамлиги ва шаффофлигини таъминлашдан иборат.
Бугунги кунгача Япония хукумати томонидан факат 9 давлатларнинг малакали ишчиларни Японияда фаолият олиб оборувчи етакчи корхоналарга тажриба олиш учун рухсат берилган эди. Олиб борилган музокаралар натижасида Узбекистон Республикасига хам шундай имконият яратилди ва 10 давлат сифатида “ТОКУТЕ ГИНО” дастури руйхатига кушилди.
Юртимиз юқори салоҳиятли кадрларга эга. Уларнинг орасида малакали, ўз соҳасини пухта эгаллаган, чет тилларни мукаммал ўрганган, тажрибали, маълум соҳалардаги имкониятларини намоён этишга тайёр кадрлар кўпчиликни ташкил қилади. Улар дунёнинг катта корпорацияларида ишлаш, салоҳиятини кўрсатиш, энг муҳими тажриба ўрганиш ниятида.
Янги имзоланган меморандумга кўра, Японияга юборилаётган махсус малакали мутахассислар энг аввало, ўз соҳаси бўйича хорижий тажрибани ўрганиши мумкин. Бу эса кейинчалик Японияда орттирилган тажрибани Ўзбекистон ривожи учун қўллаш имконини беради.
Меморандум шартларига кўра, юборилаётган мутахассислар япон тилини билиш даражаси буйича имтихон синовларидан ва эгаллаган мутахасисликлари буйича амалиёт имтихонидан утиб, 5 йилгача булган муддатда келишув асосида узлари танлаган корхоналарида фаолият олиб боришлари, келишилган холда иш жойларни алмаштиришлари, шу билан бирга такидлаш лозимки Япония фуқаролари билан бир хил меҳнат шароитлари ва ижтимоий химояланган холда фаолият кўрсатишлари мумкин булади.
Мазкур жараённи амалга ошириш учун ваколатли органлар сифатида Япония Иммиграция хизматлари агентлигининг яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш ва қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги белгиланди.
Мазкур Меморандум доирасидаги ҳамкорлик икки мамлакатнинг амалдаги қонун ва қоидалари асосида амалга оширилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги