Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

595 нафар ёшлар етакчиси раҳбар лавозимига тайинланди

2020-01-13 | Таълим

Халқ таълими вазирлиги тизимида меҳнат қилаётган ёшлар сони республикамиз бўйича энг катта кўрсаткични ташкил этади. Биргина ёшлар сиёсатини амалга ошириш соҳасида вазирлик тизимида 5 та бошқарма ходими, барча ҳудудудий ва маҳаллий бошқарув органларида 214 та ёшлар етакчилари, умумтаълим мактабларида 9 960 та ёшлар етакчилари фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан 2030 йилгача халқ таълими тизимини ривожлантириш концепцияси тасдиқланган бўлиб, мактабларда сифатли таълимни таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Алоҳида қайд этиш жоизки, мазкур жараёнда белгиланган мақсадларга эришиш учун кадрлар танлови муҳим аҳамият касб этади.

Мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этадиган, халқ манфаатларига садоқат билан хизмат қиладиган, билимли, ташаббускор, ишбилармон, ҳалол ва фидойи ёш раҳбар кадрларни тарбиялаш, уларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг масъул лавозимларига тайинлаш мақсадида Халқ таълими тизимидаги умумий ўрта таълим мактабларида фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари масъул лавозимларига тавсия этилди. 21 нафар ёшлар етакчилари умумий ўрта таълим мактаби директори, 305 нафар ёшлар етакчилари директор ўринбосари, 269 нафар ёшлар етакчилари бошқа лавозимларга тайинланди.

Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактабларида
2019-2020 ўқув йилида фаолият юритаётган Ёшлар етакчиларининг
раҳбар лавозимларга тайинланиши бўйича
МАЪЛУМОТ

2020 йил, 8 январь ҳолатига

Ҳудуд номи

Социал лифтлар

2019-2020 ўқув йилида

Мактаб директори

Директор ўринбосари

Бошқа соҳа

1.

Қорақалпоғистон
Республикаси

14

1

9

4

2.

Андижон вилояти

36

1

22

13

3.

Бухоро вилояти

17

1

11

5

4.

Жиззах вилояти

24

-

18

6

5.

Қашқадарё вилояти

42

2

20

20

6.

Навоий вилояти

23

-

15

8

7.

Наманган вилояти

55

3

28

24

8.

Самарқанд вилояти

67

2

45

20

9.

Сирдарё вилояти

17

-

6

11

10.

Сурхондарё вилояти

49

5

33

11

11.

Тошкент вилояти

66

-

35

34

12.

Фарғона вилояти

86

6

28

52

13.

Хоразм вилояти

44

-

21

23

14.

Тошкент шаҳри

52

-

14

38

Жами:

592

21

305

269

 Халқ таълими вазирлиги креатив фикрлайдиган, муаммоли вазиятларда тўғри қарорлар қабул қила оладиган ёшларни ҳамиша қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться