Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қуролли Кучлар академиясида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди

2020-01-03 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академиясида “Ватанпарварлик ойлиги” муносабати билан “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди. Олий ҳарбий таълим муассасаси бўйлаб уюштирилган экскурсия пойтахтдаги бир қатор умумтаълим мактабларининг ўқувчи ёшларини қамраб олди.

Экскурсия давомида ўқувчиларга академия тарихи, курсантлар учун яратилган шароитлар ва халқаро ҳамкорлик борасида маълумотлар берилди. Хориж тажрибасидан фойдаланиш курсантларнинг таълими учун муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Қуролли Кучлар академиясида уч тилда таълим берилади: ўзбек, рус ва корейс.

Академия ҳарбий оркестри томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирга янада қизғин тус бахш этди.

Қурол-яроғ кўргазмаси ва курсантлар томонидан намойиш этилган қўл жанги элементлари меҳмонларга ажойиб таассурот қолдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться