Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳридаги Amity университети талабалари “STUDENTS CUP 2021” танловида ғалаба қозонишди

2021-12-14 | Таълим

Тошкент шаҳридаги Amity университети талабалари Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан IT Парк билан ҳамкорликда ўтказилган “STUDENTS CUP 2021” танловида биринчи ўринни қўлга киритди.

Танловнинг асосий мақсади ёшларнинг АКТ соҳасига бўлган қизиқишларини янада оширишдан иборатдир. Ушбу танлов Республика миқёсида бўлиб, унда жами 20 дан ортиқ олий ўқув муассасаларидан 40 та жамоа иштирок этди. Танловда талабалар ўзлари томонидан яратилган лойиҳаларни намойиш этиш имкониятига эга бўлдилар. Лойиҳаларнинг устунлиги, моҳияти ва долзарб муаммоларни ҳал қилиш учун яратилган имкониятлари ҳақида ҳам тўлиқ маълумотлар берилди.
 
Мазкур танловда иштирок этган Тошкент шаҳридаги Amity университети талабалари Mentor.me (Менторларни талабалар билан боғлайдиган платформа) платформасини тақдим этди ва биринчи ўрин учун белгиланган 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотини қўлга киритди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться