Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳридаги Амити университетида ҳалқаро экспертлар иштирокида семинар бўлиб ўтмоқда

2021-11-18 | Таълим

Жорий йилнинг 15-19 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги Амити университетида Ўзбекистонда рақамли трансформация, электрон ҳукумат рейтинги ва сунъий интеллект масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтмоқда.

Семинар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури, “Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасаси ва Тошкент шаҳридаги Амити университети ҳамкорлигида ташкил қилинди.
 
Тадбирнинг ўтказилиши дан асосий мақсад — давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда маҳаллий давлат хокимияти органлари раҳбарларининг рақамлаштириш бўйича ўринбосарлари, шунингдек, электрон ҳукумат ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришга маъсул мутахассисларнинг билим ва қўникмаларини ошириш.
 
Тадбирнинг биринчи ва иккинчи кунлари сунъий интеллект технологиялари масалаларига бағишланган эди. Тренингни ўтказиш учун Эстония давлатининг етакчи “MindTitan” компаниясидан халқаро экспертлар гуруҳи таклиф этилган. Икки кунлик дастур давомида иштирокчилар сунъий интеллект ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлдилар. Шу билан бирга, сунъий интеллект лойиҳаларини қандай ёзишни, лойиҳаларнинг техник жиҳатларини ва муваффақиятга эришиш эҳтимоли катта бўлган лойиҳаларни жамиятимизга тадбиқ этишни ўргандилар.
 
Тадбирнинг учинчи-бешинчи кунларида давлат ва хўжалик бошқаруви органларида рақамлаштириш ва электрон ҳукуматни жорий этиш масалалари кўриб чиқилади. Унда давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда маҳаллий давлат хокимияти органлари раҳбарларига, Эстонияда давлат секторини рақамлаштиришда кўмаклашувчи Estonian E-Governance Academy раҳбари ва экспертлари томонидан рақамли технологиялар ва электрон ҳукумат бўйича тренинглар ўтказилади.
 
Уч кун давомида иштирокчилар рақамли технологиялар ва электрон ҳукумат тўғрисида ўз билимини оширадилар, давлат ва хўжалик бошқарув органларида электрон ҳукуматни ривожлантириш, устувор соҳа ва ҳудудларни рақамлаштиришда баҳолаш механизмларни ўрганишади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться