Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида халқаро конференция бўлиб ўтди

2021-12-01 | Таълим

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Бир камар бир йўл 6 сонли конференция"си бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини  ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Оcеан Cоллеге, Чжесзян университети (Хитой) ва Жунгсеок халқаро логистика ва тижорат илмий-тадқиқот институти (Жанубий Корея) билан ҳамкорликда ташкил этилди.
 
Тадбирнинг асосий мавзуси пандемиядан кейинги даврда логистика ва бошқа иқтисодий муаммоларга бағишланган. Конференцияда ноаниқлик даврида логистикани бошқариш, Марказий Осиёда логистика менежменти, БРИ иқтисодий оқибатлари, етказиб бериш занжири бошқаруви ва қарорлар қабул қилишда ахборот технологияларининг роли, етказиб бериш занжирида инсон ресурсларини бошқариш каби мавзулардаги масалалар кўриб чиқилди.
 
Тадбирда 30 дан ортиқ маҳаллий ва халқаро ташкилотлар вакиллари, ҳамда хорижий тадқиқотчилар иштирок этди

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться