Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Учрашув ўтказилди

2021-12-07 | Жамият

АКТ вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, IT  Парк делегацияси ва Астана Ҳуб компания-резидентлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда Астана Ҳуб резидентларининг Ўзбекистон бозорида ўз фаолиятини кенгайтириши бўйича амалий режалар муҳокама қилинди.

Учрашув аввалида жаҳон миқёсида талабаларни рекрутинг (ишга таклиф қилиш) билан шуғулланаётган мустақил мутахассисларнинг фаолиятини ташкил қилишга йўналтирилган “Оқуда” компанияси вакиллари билан музокаралар олиб борилди. Компания раҳбари Ўзбекистон бозорида ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадини айтиб ўтди.
 
Шундан сўнг технологик ва жорий қилиш консалтинг хизматларини кўрсатишга ихтисослашган “Maxinum Consulting Group” компанияси билан музокара олиб борилди. Мазкур компания билан Ўзбекистон IT  соҳасида илк қадамларини қўяётган мутахассисларни менторликка жалб қилишга келишилди.
 
Ўз навбатида, “MyBuh.kz” компанияси билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида унинг филиалини очиш ва IT Парк резиденти сифатида рўйхатдан ўтиказишга келишилди. “MyBuh.kz” компанияси тадбиркорларга бухгалтерия соҳасида автоматлаширилган сервисни тақдим этади.
 
Маълумотларни таҳлил қилиш ва уларни визуаллаштириш хизматларини кўрсатаётган Datanomix консалтинг компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонлик компаниялари учун семинар ўтказилиши белгиланган.
 
Автотураргоҳлар учун ақлли ечимларни тақдим этаётган “Parqour” компанияси Ўзбекистонда ўз филиалини очиб, қатор лойиҳаларда ғолиб деб топилди. Улар билан музокаралар олиб бориш натижасида IT  Парк резиденти сифатида рўйхатдан ўтиказишга келишилди.
 
Томонлар келгусида Ўзбекистонлик ва Қозоғистонлик IT компанияларни миллий ва халқаро бозорларида қўллаб-қувватлаш ва биргаликда лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида IT Парк ва Астана Ҳуб ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш истагини билдиришди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться