Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АКТ вазирлиги ва NASSCOM ассоциацияси раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди

2021-12-21 | Жамият

Бугун, 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегациясининг Ҳиндистон дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи ва сервис компанияларининг Миллий ассотсиатсияси вице-президенти ва раҳбари Шивендра Сингх билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекось қатнашди.
 
Учрашув чоғида Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IТ Парк) ва NASSCOM ўртасидаги ҳамкорлик масалалари, хусусан, ҳинд томонининг “Future Skills Uzbekistan” лойиҳасида иштирок этиш, Revenue шаринг принципи асосида IТ Парк резидентлари билан Ҳиндистон компанияларни ташкил этиш, BPO-компанияларини Ўзбекистон бозорига жалб этиш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, Ўзбекистон томони ҳар йили ўтказилаётган NASSCOM Annual Technology Conference тадбирида иштирок этиш, NASSCOM  компания вакиллари учун Ўзбекистон бизнес муҳити билан танишиш ва қўшма корхона барпо этиш мақсадида бизнес тур ташкил этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
 
Маълумот учун:
 
Ҳиндистон дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи ва сервис компанияларининг Миллий ассоциацияиси (NASSCOM) 1988 йилда барпо этилган. Ассоциациясининг асосий вазифалари IТ компаниялар учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, норматив-ҳуқуқий жараёнларни осонлаштириш, интеллектуал салоҳиятини ошириш ва кадрлар захирасини мустаҳкамлашдир.
 
Ассоциация таркибига 3000 дан Ҳиндистон IТ компаниялари киради, ушбу компаниялар мазкур соҳада фаолият кўрсатаётган компанияларнинг 90 фоизини ташкил этади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться