Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Таълим сифатини ошириш ва ихтирочи талабаларга барча шароитлар яратиш бўйича топшириқлар берилди

2021-11-29 | Таълим

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетига ташриф буюрди.

Йиғилиш аввалида АКТ вазири ўқув жараёни ва яратилган шарт-шароитлар билан танишди, талабалар билан суҳбат ўтказди. Соҳа раҳбари таъкидлаганидек, бугунги кунда ахборот-коммуникация ва рақамли технологиялар давлат тараққиётининг локомотиви бўлиб, жамият ҳаётидаги аҳамияти ортиб бормоқда. Ва шу нуқтаи назардан, малакали IT ходимларига талаб жуда юқори.
 
Учрашув давомида Тошкент ахборот технологиялари университети фаолиятига бағишланган тақдимот ҳам ўтказилди.
 
Ҳозирда университетнинг Нукус, Самарқанд, Нурафшон, Фарғона, Қарши ва Урганч шаҳарларида 6 та филиали фаолият юритмоқда. Университет ва унинг филиалларида 21 мингга яқин талаба таҳсил олади.
 
Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг ҳудудий филиалларида бугунги кунда 6 та ҳудудий филиал, 20 та факултет ва 72 та кафедра мавжуд бўлиб, уларда 915 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият юритиб келмоқда.
 
Халқаро ҳамкорлик фаол ривожланмоқда. Бугунги кунда университет 26 та давлат ва 47 та университет, 24 та компания ва муассасалар, 8 та илмий марказлар билан ҳамкорлик алоқаларини оʻрнатган.
 
Илғор педагогик услуб ва технологиялар асосида кадрлар тайёрлаш тизимига қаратилаётган жиддий эътибор иқтисодиётнинг ҳам давлат, ҳам хусусий секторида талаб юқори бўлган малакали IT-мутахассисларни етиштириш имконини бермоқда. Университетнинг қатор битирувчилари Амазон, Гоогле, эБай, Нокиа, Зенитҳ Аи, Боокинг.cом, Аналог Девиcес каби таниқли халқаро компаниялар билан муваффақиятли ҳамкорлик қилмоқда.
 
Тақдимот давомида АКТ Вазири Шерзод Шерматов таълим сифатини ошириш энг муҳим масала эканлигини таъкидлаб, келажакда амалга ошириш керак бўлган муҳим жиҳатларга эътибор қаратди.
 
Айниқса, илмий салоҳиятини ошириш, «Scopus», «ScienceDirect», «Web of Science» ва бошқа халқаро илмий-техник маълумотлар базасида индексланувчи журналлардаги мақолалар улушини ошириш бўйича таклифларни билдириб, таълим сифатини ошириш энг муҳим масала эканлигини та’кидлаб келажакда амалга ошириш керак бўлган муҳим жиҳатларга эътибор қаратди.
 
Тақдимотдан сўнг АКТ Вазири Шерзод Шерматов Университет талабалари томонидан яратилаётган янги технологиялар билан ҳам танишди. Талабалар томонидан имконияти чекланган шахслар кар-соқовлар учун мўлжалланган эшитишни кучайтирувчи мосламалар ва кўзи ожизлар учун мўлжалланган қурилмаларни янада мукаммаллаштириш бўйича ўз таклифларини айтди.
 
Энг муҳим эътиборни мана шундай янги ихтиролар билан шуғулланаётган талабаларга алоҳида э’тибор қаратиб, улар учун барча шароитлар яратиб бериш кераклиги бўйича топшириқлар берди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться