Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хоразм вилоятида IT-лойиҳалар танлови ўтказилди

2021-11-26 | Жамият

Хоразм вилоятида ёшлар ўртасида “Истиқболли IT-лойиҳалар” танлови ташкил этилди. Танлов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Хоразм вилояти бошқармаси, IT-Парк, ТАТУ Урганч филиали ва Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилди.

Танлов илм-фан, таълим ва соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат, спорт ва туризм, давлат хизматларини ривожлантириш, қурилиш, архитектура ва транспорт, қишлоқ хўжалиги каби йўналишларда ташкил этилди.
 
Танловда иштирок этган ёшлар томонидан ушбу йўналишларда ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳалар тақдимот қилинди. Ёшлар томонидан тақдим этилган лойиҳалар кўриб чиқилиб, улар орасидан ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар тақдирландилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться