Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Алишер Навоий асарлари ва навоийшуносликка оид платформа яратилди

2021-11-22 | Маданият

Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фондининг расмий сайти ташкил этилди.

Ушбу сайт Алишер Навоий асарлари ва навоийшуносликка оид барча манбалар жамланган интернетнинг ўзбек сегментидаги илк платформадир.

navoiyfond.uz деб номланган ушбу интернет сайтида Навоий фондининг ташкил топган вақти, вазифа ва мақсадлари ҳақида баён қилиниб, Алишер Навоий асарларининг барча жилдлари электрон китоб шаклида жойлаштирилган. Шунингдек, Алишер Навоий ва навоийшуносликка доир китоблар,  илмий тадқиқотлар, аудио китоблар ҳамда Навоий ҳақида ишланган спектакллар ва кинофильмлар ҳақида батафсил маълумотлар ўрин олган.

 Навоий ижоди бўйича илмий иш қилган барча навоийшуносларнинг таржимайи ҳоли, қилган ишлари ва асарларидан парчалар ҳам сайтдан ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди 2021 йил Алишер Навоий таваллудига 580 йил тўлиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фармонига биноан буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижодини, унинг бой илмий-адабий меросини ўрганиш, асарларини юртимиз ва хорижий мамлакатларда кенг тарғиб қилиш ҳамда хотирасини абадийлаштириш мақсадида ташкил қилинган.  

Фонднинг асосий вазифалари сифатида Алишер Навоий ҳаёти, юксак инсонпарварлик ғоялари ва илмий-адабий меросини юртимизда ва халқаро миқёсда кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш, Алишер Навоий асарларини хорижий тилларга таржима қилиш, мукаммал илмий нашрларини яратиш, уларни республикада ва чет элларда нашр этиш, Алишер Навоийнинг илмий-адабий меросини тадқиқ этаётган адиб ва олимлар фаолиятига кўмаклашиш, улар яратган илмий ва бадиий асарларни жамлаш, шоир ижодини ўрганаётган, жумладан хорижий давлатлардаги илмий-ижодий марказлар билан ҳамкорлик қилиш каби вазифалар белгиланган.  

Сайтда ушбу белгиланган вазифаларнинг бажарилиши билан боғлиқ барча янгиликлар эълон қилиб борилади.

Д. Маматова

Манба: ЎзА

Поделиться