Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АКТ вазири "Тошкент ёшлар форуми-2021" доирасида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди

2021-12-21 | Ёшлар

Ташкент City Congress Hallda "Тошкент ёшлар форуми 2021" ўз ишини бошлади.

Мазкур форум жорий йилда энг йирик тадбирлардан бири бўлиб, унинг доирасида ёшлар қатор вазирлик ва идоралар, элчилар ва таниқли блогерлар билан учрашувларнинг ўтказилиши кўзда тутулган.
 
Форумда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов иштирок этди. Ўз маърузасида соҳа раҳбари АКТ йўъналишида ёшлар учун яратилган имкониятлар ва  истиқболдаги вазифалар  тўғрисида сўзлади.
 
АКТ вазири Ш. Шерматов ўз нутқида таъкидлаганидек, бугунги кунда ахборот-коммуникатсия ва рақамли технологиялар иқтисодиётнинг барча тармоқларига ва ҳаётимизнинг барча жабҳаларига кундан-кунга кириб келмоқда.
 
Бугунгу кунда IT мутаҳассислар меҳнат бозорида энг истиқболли ва рақобатбардош касбдир. Рақамлаштириш жараёнлари меҳнат бозорини тубдан ўзгартираяпди. Инсон фактори пасайиб, қатор касблар йўқолиб кетмоқда. Шу боис, IT кўникмаларни ўзлашитириш ва хорижий тилларни билиш ҳозирги замоннинг талабига айланмоқда.
 
Очиқ мулоқотда  АКТ соҳасида ёшлар учун яратилган имкониятлар ва мавжуд бўлган истиқболларга ҳам катта эътибор қаратилди. IT мутаҳассисликларни ўзлаштиришни хоҳлаётган ёшлар қатор афзалликларга эга бўлади, хусусан, юқори маош олиш, қизиқарли лойиҳаларни амалга ошириш, меҳнат қилиш учун қулай шароитлардир.
 
IT маҳсулот ва хизматларни экспорт қилиш ҳам мазкур соҳанинг муҳим афзалликларидан биридир. Шу маънода истиқболли IT йўналиш сифатида БПО (бизнес жараёнларни аутсорсинг қилиш) йўналишини ривожлантириш  долзарб ҳисобланади.
 
АКТ вазири Ш. Шерматовнинг нутқи ёшлар ўртасида катта қизиқиш уйғотди, улар томонидан  бир қатор саволлар берилди, ва барчасига батафсил жавоб берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться