Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Ҳиндистон соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш учун катта имкониятларга эга

2021-12-24 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан Ҳиндистоннинг етакчи университетлари раҳбарлари билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди.

Видеоконференцияда 2019 йилда Тошкент шаҳрида ўз филиалини очган AMITI университети, Андижонда ҳам 2019 йилдан бери филиали фаолият юритаётган Sharda Group ва шу йилнинг июль ойидан Жиззахда ўз филиалини ташкил этган Sambhram Group раҳбарияти иштирок этди.

Музокаралар чоғида кўриб чиқилаётган йўналишларда ўзаро манфаатли кўп қиррали шериклик борасида салмоқли салоҳият мавжудлиги, шунингдек, Ҳиндистон таълим муассасалари Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиришга қизиқаётганлиги қайд этилди.

Хусусан, Ҳиндистон университетларининг Ўзбекистондаги филиалларида тиббиёт факультетлари ва тегишли клиникаларни очиш истиқболлари кўриб чиқилди. Ҳиндистон томони жарроҳлик, ортопедия, радиология, дерматология, офтальмология, педиатрия ва психиатрия каби соҳаларда соғлиқни сақлаш соҳасида мутахассисларни тайёрлашга қизиқиш билдирди. Талабалар кейинчалик мамлакатимизнинг ихтисослаштирилган муассасаларида иш билан таъминланади. Ўзбекистонда Ҳиндистоннинг илғор технологиялари асосида харидоргир дори-дармон воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятлари алоҳида муҳокама қилинди. Шунингдек, Ҳиндистоннинг бошқа бир қатор компания ва университетлари мамлакатимизда олий ўқув юртлари ва тиббиёт марказларини ташкил этишга қизиқиш билдиргани муҳокама қилинди.

Ўзбекистон томони қўшма лойиҳалар ва ўқув дастурларини жорий этишда ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди. Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идораларини жалб қилган ҳолда истиқболли ташаббусларни ишлаб чиқиш бўйича навбатдаги тадбирлар ҳамда ўзаро ҳамкорлик олиб боришнинг шакли белгиланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться