Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бўлажак тренерлар малакаси оширилди

2021-11-23 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Ёшлар ишлари агентлигининг маҳаллалардаги вакиллари учун ҳудудларда ташкил этиладиган семинар-тренинглар тренерларини тайёрлаш бўйича ўқув семинари ташкил этилди.

Унда Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари ходимлари, Миллий гвардиянинг фахрий офицерлари ва профессор-ўқитувчилардан иборат 220 нафар тренер тингловчи сифатида иштирок этди.

Уларга Давлат бошқаруви академияси, Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти профессор-ўқитувчилари, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда бошқа масъул вазирлик ва идоралар мутахассислари томонидан 2 кун давомида назарий ва амалий билим берилди.  

Ўқув жараёнида бўлажак тренерлар Ёшлар ишлари агентлигининг МФЙдаги вакили лавозимига номзодлар учун маҳалладаги ҳар бир ёшлар билан манзилли ишлаб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, “Ёшлар дафтари” ва ёшлар дастурларини шакллантириш ва уларнинг ижросини таъминлаш, “Беш муҳим ташаббус” ижросини таъминлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда ёшларнинг касб кўникмаларини шакллантириш ва бандлигини таъминлаш бўйича уларнинг назарий билимлари ва амалий кўникмаларини оширишга қаратилган семинар-тренингларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича  тегишли маълумотларга эга бўлди. 

Шунингдек, тингловчиларнинг “Ёшлар етакчиларида касбий мулоқотни шакллантириш”, “Хатар гуруҳи”га мансуб (ҳуқуқбузарликка мойил, профилактик ҳисобда турган) ёшлар билан ишлаш технологиялари”, “Ёшлар етакчиларида лидерлик маҳоратини ривожлантириш”, “Маҳаллада ёшларнинг устувор муаммоларини аниқлаш”, “Маҳаллада ёшларнинг бўш вақтини самарали ташкил қилиш”, “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш масалалари”, “Ёшлар етакчиларида “Ёшлар дафтари” билан ишлаш ва ёшлар дастурларини шакллантириш кўникмаларини ривожлантириш” ва “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш” каби мавзулар доирасида билим, кўникма ва малакалари оширилди.

Мазкур ўқув-семинарида тайёргарликдан ўтган тренерлар жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ҳар бир шаҳар ва туманларда ташкил этиладиган семинар-тренингларда Ёшлар ишлари агентлигининг маҳалладаги вакиллигига саралаб олинган номзодлар билан ўқув тренинглари олиб боради.

Манба: ЎзА

Поделиться