Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

МДҲ Жисмоний тарбия ва спорт бўйича кенгашининг навбатдаги йиғилиши Тошкентда ўтказилади

2021-12-22 | МДҲ

Видеоконференция шаклида бўлиб ўтган МДҲга аъзо давлатлар жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим иштирокчиларининг Жисмоний тарбия ва спорт бўйича кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида Кенгашнинг 2022 йилдаги йиғилишини Тошкент шаҳрида ўтказиш ҳақидаги ахбороти тингланди.

МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизматидан олинган хабарга кўра,  йиғилишда навбатдаги МДҲ ўйинларини ўтказилиш жойи ва саналарига ҳам аниқлик киритилди. Унга кўра, II МДҲ  ўйинлари 2023 йилда Беларусда, III МДҲ ўйинлари эса 2025 йилда Озарбайжонда ўтказилади.

Маълумот ўрнида, биринчи МДҲ ўйинлари жорий йил 4-11 сентябрь кунлари Қозон (Россия) шаҳрида бўлиб ўтган эди.

Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва МДҲ Ижроия қўмитаси вакиллари маълум спорт турлари бўйича МДҲ чемпионатлари, биринчилик  ва кубокларини ўтказиш масаласини кўриб чиқди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Ҳамдўстлик шафелигида МДҲга аъзо давлатларда спорт мусобақаларини ўтказиш амалиёти мавжуд, аммо бундай мусобақаларни ўтказиш ҳуқуқини беришнинг ягона тартиби, уларнинг ташкилотчиларига қўйиладиган талаблар ва ўтказиш шартлари белгиланмаган.

Кенгаш йиғилишида МДҲ ўйинларини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳга 1 йил — 2022 июнгача спорт соҳаси бўйича МДҲ чемпионатлари (биринчилик, кубоклари) тўғрисидаги Низом лойиҳасини ишлаб чиқишни топшириш  тўғрисида қарор қабул қилинди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться