Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Спорт таълими тизимини тубдан такомиллаштириш орқали олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчилар захирасини шакллантириш сифатини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

2021-11-08 | Ҳужжатлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Спорт-таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция)нинг рақамлаштирилган янги тизимини жорий қилиш, кучли олимпия захирасини яратиш орқали спортчиларнинг Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинларида, жаҳон чемпионатларида ва бошқа йирик халқаро мусобақаларда иштирок этиши ҳамда юқори натижаларга эришишини таъминлаш мақсадида:

1. Олимпия захиралари коллежлари негизида Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичининг 5-даражасига мос таълим муассасаси шаклидаги олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари ташкилэтилсин.

2. Белгилансинки, 2022/2023 ўқув йилидан (2022 йил 1 сентябрдан) бошлаб:

олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари контингенти фақатолимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича шакллантирилади (бундан миллий кураш ҳамда алоҳида Ҳукумат қарорлари билан белгиланган спорт турлари мустасно);

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси тавсиясига асосан олимпия ва паралимпия захиралари коллежларининг тегишли паралимпияспорт турлари бўлимларигаюборилаётган жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган спортчилар учун 10 фоизгача қўшимча квоталар ажратилади;

олимпия ва паралимпия захиралари коллежларида таълим жараёни умумий ўрта таълим ҳамда ўрта махсус профессионал таълим босқичларида амалга оширилади;

олимпия ва паралимпия захиралари коллежларига қабул квоталари ҳар бир спорт турининг хусусиятидан (вазн тоифаси, спортчилар сони, шу жумладан, спортчи-аёллар сони, жамоавий спорт турлари бўйича тегишли спорт турида иштирок этадиган спортчилар сони ва бошқалар) келиб чиқиб шакллантирилади;

олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари, шунингдек, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида қабул квоталари эркаклар ва аёллар учун 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб тенг равишда белгиланади (2022/2023 ўқув йилида аёллар улуши 30 фоиз, 2023/2024 ўқув йилида – 40 фоиз, 2024/2025 ўқув йилида – 50 фоизни ташкил қилади);

олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари мавжуд моддий-техник базасидан келиб чиқиб ҳудудларда ривожланган олимпия ва паралимпия спорттурларига ихтисослаштирилади;

олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари ўқувчиларини текин (имтиёзли) овқатлантириш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови бекор қилинади ҳамда ўқувчилар тўлиқДавлат бюджети маблағлари ҳисобидан озиқ-овқат билан таъминланади;

олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари директорлари халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари ва жамоатчилик вакилларига ушбу қарорда белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан ҳар йил якуни бўйича ҳисобот беради ва унинг натижасига кўра улар фаолиятига халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан баҳо бериб борилади. Бунда баҳо натижалари коллежлар директорларини рағбатлантириш (шу жумладан, бошқа лавозимларга кўтариш) ва уларга нисбатан тегишли чоралар кўриш (шу жумладан, лавозимидан озод қилиш) учун асос бўлиб хизмат қилади;

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, спорт федерация (ассоциация)лари олимпия ва паралимпия захиралари коллежларига жойлардан иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралашга (селекция) яқиндан кўмаклашади, ушбу ишларни амалга ошириш учун бошқа спорт-таълим муассасалари билан доимий алоқа ўрнатилади;

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, олимпия спорт турлари бўйича спорт федерация (ассоциация)лари ҳудудларда селекционер лавозимини жорий этади.

Туризм ва спорт вазирлиги (А.Абдухакимов):

Молия вазирлиги ва спорт федерация (ассоциация)лари билан биргаликда уч ой муддатда 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб олимпия ва паралимпия захиралари коллежларига қабул параметрларини тегишли ҳудудлардаги аҳоли, спорт билан шуғулланувчилар, спорт-таълим муассасалари сони ва бошқа муҳим кўрсаткичлардан келиб чиқиб ошириш орқали шакллантириш, олимпия ва паралимпия захиралари коллежларида олимпия ва паралимпия спорт турларини кўпайтиришни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

икки ой муддатда олимпия ва паралимпия захиралари коллежларида ажратилган маблағлар доирасида хўжалик хизматларини аутсорсинг асосида амалга оширишни йўлгақўйсин;

олимпия ва паралимпия захиралари коллежларидаги ноолимпия спорт турлари бўйича йўналишларда таҳсил олаётган ўқувчилар ушбу коллежларни тўлиқ тамомлагунга қадар ўқитилишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси (А.Арипов) мазкур қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 июнга қадар олимпия ва паралимпия захиралари коллежларига 2022/2023 ўқув йили учун қабул параметрларини тасдиқласин.

3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

2022 йилдан бошлаб туман (шаҳар)да олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича расмий спорт мусобақаларини ўтказишни молиялаштириш учун 110 миллиард сўм маблағ ажратилади (республика бюджетидан – 55 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлардан – 55 миллиард сўм) ҳамда ушбу мақсадлар учун ҳар йили ҳар бир туман (шаҳар)га 300 миллион сўмдан 1 миллиард сўмгача берилади. Бунда ушбу маблағларнинг ажратилганлиги ва унинг харажатлари “Очиқ бюджет” ахборот порталига жойлаштириб борилади;

ҳар бир маҳалла, умумий ўрта таълим мактаби, ўрта махсус профессионал таълим муассасасида жамоавий спорт турлари (баскетбол, волейбол, гандбол, футбол ва бошқалар) бўйича жамоалартузилади. Бунда маҳалладаги жамоаларга – спорт-таълим муассасалари тренерлари, умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларидаги жамоаларга – жисмоний тарбия ўқитувчилари масъул этиб белгиланади;

олий таълим муассасалари жисмоний тарбия ва спорт фаолияти йўналишларининг 3-4-курсларида таҳсил олаётган талабаларга мактабгача таълим ташкилотларида жисмоний тарбия йўриқчиси, умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия ўқитувчиси, спорт-таълим муассасаларида тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат берилади ҳамда уларга ўрта махсус маълумотли педагогнинг базавий тариф ставкалари бўйича ҳар ойда иш ҳақи тўлаб борилади;

Олимпия ва Паралимпия ўйинларига мақсадли тайёргарлик кўраётган спортчи, тренерлар ва бошқа мутахассисларга, шу жумладан, хорижий спорт мутахассисларига Давлат бюджетидан тўланадиган ойлик иш ҳақлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб берилган мезонлар асосида тўлаб берилади.

4. Маълумот учун қабул қилинсинки, “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонунга мувофиқ республикада халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси ёки халқаро гроссмейстер, Ўзбекистон спорт устаси ёки Ўзбекистон гроссмейстери спорт унвонлари, шунингдек, Ўзбекистон спорт усталигига ёки Ўзбекистон гроссмейстерлигига номзод, биринчи, иккинчи ва учинчи спорт разрядлари, ўсмирлар учун биринчи, иккинчи ва учинчи спорт разрядларибелгиланган.

Туризмва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари, олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари ҳамда республика олий спорт маҳорати мактабларида 2022 йил 1 январдан бошлаб унвонли ва разрядли спортчиларни давлат буюртмаси асосида тайёрлаш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Белгилансинки:

давлат буюртмаси асосида тайёрлаш тизими спорт-таълим муассасаларининг ўқув йили бошидан бошлаб режали ишлашини ташкил этиш, улар раҳбарияти ва тренерлар таркибининг масъулиятини ошириш, спорт объектлари ва иншоотларидан самарали фойдаланиш, бюджет маблағларини тўғри ишлатиш мақсадида жорий қилинади;

давлат буюртмаси асосида тайёрлаш тизими спорт-таълим муассасаларининг моддий-техник базаси, тренерларнинг сифат таркиби, шуғулланувчиларнинг сони ва бошқа муҳим кўрсаткичлардан келиб чиқиб шакллантирилади;

давлат буюртмаси асосида унвонли ва разрядли спортчилар спорт турлари реестрига киритилган ҳамда ягона спорт таснифи мавжуд бўлган спорт турлари бўйича тайёрланади;

спорт унвонлари ва разрядлари спортчиларга умрбод берилади;

Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинларига лицензияларни қўлга киритиш учун саралаш мусобақалари, жаҳон чемпионатлари ва бошқа йирик халқаро мусобақаларда иштирок этиш учун номзодлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари таркиблари биринчи навбатда унвонли ва разрядли спортчилар орасидан танлаб олинади.

Туризм ва спорт вазирлиги (А.Абдухакимов):

ҳар йилитегишинча 1 август ва 1 январга қадар спорт-таълим муассасалари томонидан тайёрланадиган унвонли ва разрядли спортчиларнинг давлат буюртмасини тасдиқласин;

икки ой муддатда 2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спорт турларидан келиб чиқиб спорт турлари реестрини қайта тасдиқласин.

5. Белгилансинки, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:

болалар-ўсмирлар спорт мактаблари,ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатларига ўқувчиларни қабул қилишда уларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими бўйича спорт синовларини муваффақиятли топширганлиги муҳим мезон ҳисобланади;

болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари фаолиятига спортга кенг жалб қилинган болалар ва ўсмирлар, давлат буюртмасига асосан тайёрланган унвонли ва разрядли спортчилар, республика ва халқаро спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар, олимпия ва паралимпия захиралари коллежларига қабул қилинган ўқувчилар сонига қараб баҳо берилади;

олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари,олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари ҳамда республика олий спорт маҳорати мактаблари фаолиятига давлат буюртмасига асосан тайёрланган унвонли ва разрядли спортчилар, спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларнинг асосий
ва захира таркибига киритилган спортчилар, Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё, Ўзбекистон чемпионатлари (кубоклари) ғолиблари ва совриндорлари сонига қараб баҳо берилади;

болалар-ўсмирлар спорт мактаблари,ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари, олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари раҳбарларининг спорт бўйича ўринбосарлари ва тренерлариҳар ярим йилда камида бир марта умумий ўрта таълим мактабларига бевосита ташриф буюриб, иқтидорли ёшларни тегишли спорт-таълим муассасаларига жалб қилиш бўйича селекция ишларини амалга оширади;

олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатлар қабул қилиш бошлангунига қадар катталар ва ёшлар ўртасида Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спортнинг олимпия ва паралимпия турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинларида охиргитўрт йилда, жаҳон ва Осиё чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб ва совриндор (1-3 ўрин) бўлган умумий ўрта таълим мактаблари, ўрта махсус профессионал таълим муассасаларининг битирувчилари олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим йўналишларигақўшимча давлат гранти асосида кундузги, сиртқи, кечки таълим шаклларига имтиҳон синовларисиз қабул қилинади;

олимпия ва паралимпия захиралари коллежларининг ўрта махсус профессионал таълим босқичининг махсус спорт фанларини муваффақиятли (аъло баҳода) тамомлаган битирувчилар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва унинг филиалларига ҳамда олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт фаолияти йўналишларига тўғридан-тўғри иккинчи босқичга якка тартибдаги суҳбат орқали давлат гранти асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинади;

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва унинг филиалларида 3-4-курсларда таҳсил олаётган талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиёти уларнинг яшаш бўйича рўйхатга олинган жойидан қатъи назар, тегишли йўналишлар бўйича устувор равишда давлат спорт-таълим муассасаларида ташкил этилади;

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва унинг филиаллари битирувчиларига яшаш бўйича рўйхатга олинган жойидан қатъи назар, давлат гранти асосида мақсадли қабул параметрларида кўрсатилган туман (шаҳар)да жойлашган давлат спорт-таълим муассасаларида4 йил ишлаб бериш мажбурияти юклатилади.

6. Республика олимпия захиралари коллежи базасида уч йиллик “специалитет” дастурни амалга оширадиган давлат олий таълим муассасаси шаклидаги ихтисослаштирилган Олийспорт маҳорати институти ташкил қилинсин.

Белгилансинки, Олийспорт маҳорати институтига фақат олимпия
ва паралимпия захиралари коллежларини битириб, олимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоа аъзолари бўлган ёшларнинг спорт натижаларига қараб ҳамда селекция бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

Туризм ва спорт вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 январга қадар илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда Олий спорт маҳорати институти фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритсин.

7. Туризм ва спорт вазирлиги (А.Абдухакимов):

уч ой муддатда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасини тубданқайта кўриб чиқиб,янги такомиллаштирилган тизимни жорий этишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

уч ой муддатда туман (шаҳар) марказларида жойлашган спорт-таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш эвазига 2022-2025 йилларда уларни сақлаш билан боғлиқ харажатларнинг бюджетдан ташқари тушадиган тушумлари ҳисобига қопланадиган улушини босқичма-босқич ошириб бориш бўйича режа-жадвалини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

2022 йил 1 мартга қадар барча давлатспорт-таълим муассасалари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда тренерлариниаттестациядан ўтказсин ҳамда унинг натижаси асосида чуқур билим, тажриба ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш чораларини кўрсин;

2022 йил 1 апрелга қадар Молия вазирлиги билан биргаликда спорт-таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибинитубдан қайта кўриб чиқиб,янги такомиллаштирилган тизимни жорий этишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

8. Белгилансинки, 2022 йил 1 августдан бошлаб ҳудудларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) махсус спорт тизимини бошқариш платформаси (кейинги ўринларда ­– Платформа)орқалиамалга оширилади.

Бунда:

Платформа Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан IT-парк дирекцияси резидентлари билан биргаликда ишлабчиқилади ва доимий равишда техник қўллаб-қувватланади;

Платформани ишлаб чиқиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон спорт делегациясининг 2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтган ёзги ХХХII Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриши ва иштирок этиши харажатлари сметаси доирасида иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;

Платформа ўтказиладиган Ўзбекистон чемпионатлари (кубоклари)нинг барча босқичлари билан боғлиқ ҳужжатларни рақамлаштириш, барча спорт-таълим муассасаларига ўқувчиларни қабул қилиш, Давлат бюджетидан спорт соҳаси, шунингдек, спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика ва ҳудудий календарь режалари учун ажратиладиган маблағлар тақсимланиши ва ишлатилишининг тўлиқ назоратини амалга ошириш, улар бўйича ҳисоботларни шакллантириш, спорт-таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлар тушумларини назорат қилиш ва ишлатилиши шаффофлигини таъминлайди;

Платформа спортсиновларининг платформаси (www.jtdss.uz) билан интеграция қилинади;

спортчи ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) мақсадида Платформада видеохостинг жойлаштирилади;

Платформада жойлаштирилган энг яхши қисқа метражли видеороликлар спорт соҳасининг малакали мутахассислари хулосаларига асосан танлаб олинади, энг яхши қисқа метражли видеороликни жойлаштирган шахслар Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан пул мукофотлари билан рағбатлантирилади;

Платформани ишлаб чиқиш ва унга хизмат кўрсатиш ҳамда кейинчалик модернизациялаш бўйича буюртмачининг функциялари Туризм ва спорт вазирлигига юклатилади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Туризм ва спорт вазирлиги мазкур банддаги вазифаларни тўлиқ амалга оширсин ҳамда Платформанинг 2022 йил 1 июлга қадар ишга туширилишини таъминласин.

9. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра спорт турлари бўйича:

а) Ўзбекистон чемпионатлари (кубоклари):

1-босқич – маҳалла (муассаса) миқёсида;

2-босқич – туман (шаҳар) миқёсида;

3-босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар миқёсида;

4-босқич – республика миқёсида амалга оширилади;

б) Ўзбекистон чемпионатлари (кубоклари)нинг финал босқичларида фақат мазкур мусобақаларнинг қуйи босқичларида ғолибликни қўлга киритган ва тегишли ҳужжатларни Платформага жойлаштирган жамоалар (якка спортчилар) иштирок этади. Бунда ушбу талабларга риоя қилинмаса, жамоалар (якка спортчилар) иштирок этишига йўл қўйилмайди;

в) Ўзбекистон чемпионатлари (кубоклари) билан кетма-кетликда мавжуд паралимпия спорт турлари бўйича ҳам шу тартибда мусобақалар ўтказилади.

10. Спорт-таълим муассасаларига ёш ўқувчи-спортчилар билан ишлаш тажрибасига эга ва фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришган хорижий мутахассислар (тренер, ўқитувчи ва бошқалар)ни жалб қилишнинг қуйидаги тизими жорий қилинсин:

Туризм ва спорт вазирлиги спорт федерация (ассоциация)лари билан биргаликда 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар бир олимпия ва паралимпия захиралари коллежида камида битта спорт туридан хорижий мутахассис (тренер ва ўқитувчилар)ни жалб қилади ва хорижий мутахассис иштирокида маҳаллий спортчиларни тайёрлаш методикаси такомиллаштирилади;

Туризм ва спорт вазирлиги спорт федерация (ассоциация)лари билан биргаликда хорижий мутахассисларга 3-5 нафар малакали маҳаллий мутахассислар ҳамда талабаларни бириктирган ҳолда тажриба алмашиш йўлга қўйилади ҳамда тренерлар “Олтин фонди” яратилади;

хорижий ҳамда маҳаллий мутахассислар ва ўқувчи-спортчилар иштирокида Туризм ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ маҳорат сабоқлари, семинар, конференция ва давра суҳбатлари ўтказилади;

олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларнинг бош (катта) тренерларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш,шу жумладан, хорижий спорт мутахассисларини ишга қабул қилиш Туризм ва спорт вазирлиги томонидан амалга оширилади;

Ташқи ишлар вазирлиги Туризм ва спорт вазирлиги буюртманомаларига кўра олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари ва бошқа спорт-таълим муассасаларига жалб қилинган хорижий мутахассисларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига кириш визаларининг консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминлайди;

Ички ишлар вазирлиги Туризм ва спорт вазирлиги буюртманомаларига кўра олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари ва бошқа спорт-таълим муассасаларига жалб қилинган хорижий мутахассисларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар берилишини ва кўп марталик визалар муддати узайтирилишини ҳамда улар Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича вақтинча рўйхатга олиниши ва муддати узайтирилишини таъминлайди.

11. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ажратилган маблағлар доирасида:

мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид брифинглар, пресс-конференциялар, тематик телекўрсатувлар ташкил этсин;

Кинематография агентлиги билан биргаликда ёшларнинг спортга кириб келишидан бошлаб уларнинг юқори натижаларга эришиш йўли, нуфузли мусобақалардаги иштироки ва бугунги кундаги ҳаёти тўғрисида қисқа метражли бадиий ва ҳужжатли фильмлар, видеороликлар, махсус кўрсатувлар тайёрланишини ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда Ўзбекистон чемпионати (кубоги), мамлакатимизда ўтказиладиган нуфузли халқаро мусобақалар (турнирлар)нинг улар ўтказилишидан камида икки ой олдин тасдиқланган медиа-режа асосида оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот қилинишини амалиётга жорий этсин.

12. Туризм ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул
ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Р.М. Шаабдурахманов, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси М.М. Ташходжаев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилсин.

 

                                Ўзбекистон  Республикаси

                                     Президенти                                                         Ш.МИРЗИЁЕВ   

                              Тошкент шаҳри,

                               2021 йил 5 ноябрь

Манба: ЎзА

Поделиться