Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент вилоятида «Саломатлик йўлакчалари» кўпаймоқда

2021-11-10 | Жамият

Президентимизнинг 2020 йил 28 декабрдаги «2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори доирасида Тошкент вилоятининг 22 та туман ва шаҳрида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

Туман-шаҳар марказларини ободонлаштириш учун Тошкент вилоятига 150 миллиард сўм маблағ йўналтирилган бўлиб, ҳозирда лойиҳа қуввати якунланиш арафасида. Режа бўйича ҳудудда пиёдалар, кўзи ожизлар ҳамда велосипедда ҳаракатланувчилар учун махсус йўлакчалардан иборат жами 127,6 минг километрлик «Саломатлик йўлакчалари» барпо этилди.  

Йўлакчаларни ва спорт майдончаларини ёритиш учун замонавий муқобил (қуёш) энергиясида ишловчи ёритгичлардан фойдаланилаётгани тунги вақтларда ҳам аҳоли бемалол ҳаракатланиши билан бирга, энергия тежамкорлигини таъминлашга хизмат қилади.   

Хусусан, Нурафшон шаҳар Бобур кўчасида ташкил қилинган Саломатлик йўлагида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» оммавий юриш марафони кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Оммавий юриш карвонига Нурафшон шаҳар Туризм ва спорт бўлими бошлиғи Баҳодир Ҳайдарбеков бошчилик қилди. Тадбирда шаҳар ҳокимлиги, ташкилот ва корхоналардан 70 дан ортиқ ходимлар иштирок этди.

Муҳими, ҳозир спортни кундалик ҳаёт тарзига айлантириш, аҳоли саломатлигини яхшилаш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш борасидаги ишлар барча ҳудудларда кенг оммалаштирилмоқда.

Манба: ЎзА

Поделиться