21 ноябрь куни қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон кубоги мусобақалари якунланди.
Тошкент шаҳри мезбонлик қилган нуфузли турнирнинг яккалик баҳсларида 20 ноябрь куни Токио олимпиадаси иштирокчиси Зайнаб Дайибекова сабля йўналишида иккинчи бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритган эди.
21 ноябрь куни ҳам ҳамюртларимиз учун ўта омадли якун ҳосил қилди. Жамоавий тарзда баҳсларда қатнашган терма жамоамиз қизлари – Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пердибаева, Самира Шокирова ҳамда Венера Исроилова олтин медаллари соҳибаларига айланишди.
Финалда ҳамюртларимиз ушбу спорт турининг сабля ё‘налишида жуда тажрибали ҳисобланган россиялик тенгдошларини 45:36 ҳисобида мағлуб этишга эришди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги