Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёш дзюдочиларимиз Осиё чемпионатига жўнаб кетишди

2021-11-29 | Спорт

2-5 декабрь кунлари Ливан пойтахти Байрут шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё-Океания чемпионати бўлиб ўтади.

Йилнинг сўнгги мусобақасида қитъамизнинг йигирмага яқин давлатидан ёш дзюдо усталари иштирок этади. Улар орасида тўлиқ таркибдаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор.

Бугун тунда Осиё чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи терма жамоамиз делегацияси Байрут шаҳрига жўнаб кетди. Таркибда Шоҳруҳ Мамарасулов, Исломбек Равшанқулов, Жайҳунбек Назаров, Шукуржон Аминова, Ирисхон Қурбонбоева, Сита Кадамбоева каби халқаро мусобақалар ҳавосини олган ёшларимиз бор.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться