Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бугун Паола Плиеого ва бошқа саблячи қизларимиз ЖЧда иштирокларини бошлашади
2019-07-17 | Спорт
Венгриянинг Будапешт шаҳрида қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати давом этади. Бугун саралаш баҳсларининг сўнгги куни ўтказилиб, унда эркаклар ўртасида рапира, аёллар ўртасида сабля қуролида баҳслар ўтказилади.
Сабляда кечадиган жангларда терма жамоамизнинг 4 вакили юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Унда қуйидаги спортчиларимиз плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб боришади: Яна Обинцева, Паола Плиего, Севинч Исмоилова, Зайнаб Дайибекова.
Бунгача ўтказилган баҳслар натижасига кўра, шпагачиларимиздан Олег Соколов ҳамда Малика Ҳакимова, рапирада Яна Алборова плей-офф босқич йўлланмасини қўлга киритишди.
Манба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси