Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда хоккей бўйича халқаро турнир ўтказилади

2019-08-22 | Спорт

 23-24 август кунлари пойтахтимиздаги кўп тармоқли “Humo Arena” муз саройида хоккей бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб халқаро турнир ўтказилади.

Мусобақада Тунги хоккей лигасининг доимий иштирокчиси, Россиянинг «Премьер» жамоаси ҳамда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган «Тошкент» ва «Ҳумо» клублари фахрий хоккейчилари қатнашади.

Турнир Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон хоккей федерацияси ва «Тошкент» хоккей клуби ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Тадбирнинг тантанали очилиш маросими 23 август куни соат 15:00 да “Humo Arena” муз саройига туташ ҳудудда ўтказилади. Шу куни Вячеслав Фетисов ташкил этган «Премьер» ва «Тошкент» жамоалари аъзолари дастлабки учрашувда куч синашади. 24 август куни соат 12.00 да россияликлар «Ҳумо» жамоасига қарши муз устига тушишади.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться