Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Беш ташаббус - беш имконият

2019-07-22 | Жамият

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан ОТМ профессор-ўқитувчилари ва талабалари томонидан республикамиз бўйлаб мактаб ўқувчиларининг ёзги таътил кунларини мароқли ташкил этиш мақсадида турли қизиқарли акциялар, жонли мулоқотлар, кўргазмалар ва спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

Президентимизнинг илгари сурган 5 та ташаббуси ижросини таъминлаш жойларда 5 та йўналиш асосида ўтказилаётган кенг кўламли тадбирларда ўз аксини топмоқда. Мазкур 5 та ташаббуснинг 5 та йўналишлари бўйича бугунга қадар Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти жамоаси томонидан 30 га яқин турли хил тадбирлар ташкил этилди.
 

Умумтаълим мактаблари, болалар оромгоҳлари, маҳаллалар, ёшлар маданий-маърифий марказларида тасвирий ва амалий санъат, дизайн соҳаларини ёритиб берувчи давра суҳбатлари, маҳорат дарслари, кўргазмалар намойиши тизимли равишда ўтказилмоқда.

Бундан ташқари ёшлар орасида китобхонлик, компьютер ва ахборот технологиялари бўйича тарғибот ишларини олиб бориш, хотин-қизларга мўлжалланган касбга йўналтирувчи тўгараклар фаолиятининг йўлга қўйилиши шулар жумласидандир.
Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институтининг тасвирий санъат ва дизайн факультети ўқитувчилари ва талабалари Бўстонлиқ тумани Чимён қишлоғидаги “Ёшлар” оромгоҳида ўтказилаётган “Беш ташаббус - беш имконият” маънавий-маърифий тадбирида тасвирий санат ва дизайн йўналишларида кўргазма ташкил қилдилар.
Кўргазма доирасида талабалар тасвирий санъатга қизиқувчи ёшларга “Маҳорат дарслари” ўтишди, уларга ўз тажрибалардан келиб чиқиб, тавсиялар беришди.


Бўстонлиқ тумани ҳокими Ғ.Мамадаминов институт жамоасига “Беш ташаббус - беш имконият” маънавий-маърифий тадбирини қизиқарли ва уюшқоқлик билан ўтказгани учун ташаккурнома билдирди ва туманда истиқомат қилувчи ёшларнинг ёзги таътил вақтини мароқли ўтказишларини ташкил этишда ҳамкорлик қилишни таклиф қилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться