Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тўққиз боксчимиз чорак финалда

2019-08-01 | Спорт

Россиянинг Каспийск шаҳрида бокс бўйича ўтаётган анъанавий халқаро турнирда 9 нафар чарм қўлқоп усталаримиз чорак финалга йўл олди.

Олимпия ўйинлари ғолиби Шаҳобиддин Зоиров 52 килограммгача вазн тоифасида венесуэлалик Мигель Антонио Гонсалесга қарши баҳс олиб бориб, якунда 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ёш боксчимиз Отабек Холматов 60 килограммгача вазнда украиналик Алексей Козелёкка ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Эслатиб ўтамиз, 30 июль куни саралаш баҳсларида рингга кўтарилган 7 нафар боксчимизнинг барчаси кейинги босқич масаласини ҳал қилган эди. Шу тариқа 9 нафар боксчимиз мусобақанинг чорак финал йўлланмасини нақд қилди.

 

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться