Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда жаҳон чемпионати тантанали очилди

2019-08-08 | Спорт

7 август куни пойтахтимиздаги “Универсал спорт саройи“да таэквондо (WT) бўйича кадетлар ўртасида жаҳон чемпионати старт олди. 

Жаҳоннинг 67 давлатидан қарийб 850 нафар спортчи иштирок этаётган мусобақа бутун дунё спорт жамоатчилиги эътиборида бўлиб турибди, десак муболаға бўлмайди. Буни ушбу мусобақага жаҳон таэквондо федерацияси президенти, доктор Чунг Ван Чойдек юқори мартабали меҳмоннинг ташриф буюргани ҳам тасдиқлайди. 
 
Бироз аввал “Универсал спорт саройи“да таэквондо WT бўйича кадетлар ўртасида жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Жаҳон таэквондо WT федерацияси президенти жаноб Чунг Ван Чой, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов ва бошқа спорт мутасаддилари иштирок этди. 
 
Тадбирда сўзга чиққан Жаҳон таэквондо WT федерацияси президенти жаноб Чунг Ван Чой юртимизда таэквондо спортини ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини мамнуният билан таъкидлаган ҳолда бу ишларнинг бошида шахсан давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев турганлигини, Президентимиз таэквондо спортини нафақат юртимиз, балки Марказий Осиёда оммалаштиришга бош-қош бўлаётганлигини алоҳида эътироф этди. Шунингдек, мусобақа иштирокчиларига омадлар тилаб, улар келажакда йирик спорт ареналарида, жумладан 2024 йилги Олимпия ўйинларида ҳам қатнашишларига умид билдирди.
 
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Абдуҳакимов эса юқори мартабали меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлаган ҳолда мамлакатимиз келгусида бунданда йирик спорт анжуманларига мезбонлик қилишга тайёрлигини айтиб ўтди ҳамда мусобақани очиқ деб эълон қилди.
 
Шундан сўнг мамлакатимиз спортчи ва санъаткорлари ўз чиқишлари билан муҳташам аренага келган меҳмонларни хушнуд этди.
 
Бугун таэквондо WT бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бешта вазн тоифасида ғолиблар аниқланади. Афсуски жаҳон чемпионатининг илк кунида ҳамюртларимиз медаллар учун курашиш имкониятини қўлдан чиқарди. Бироқ, тушкунликка тушишга ҳожат йўқ, негаки олдинда яна 15 нафар атлетимиз ўз навбатини кутиб турибди. Умид қиламизки мусобақанинг кейинги кунларида спортчиларимиз ўз мухлисларини хушнуд этади. 
 

О.ЭШМАМАТОВ, Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться