Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“ОКМК” СМда жаҳон чемпионати давом этмоқда
2019-08-12 | Спорт
Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг “ОКМК” спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун белбоғли кураш бўйича ўсмирлар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Кеча бўлиб ўтган белбоғли курашнинг классик йўналишидаги баҳслар мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари учун омадли бўлди. Уларда жами 14 та олтин, 13та кумуш ва 5 та бронза медаллари бор.
Жумладан, мамлакат термаси сафида вилоятимиздан ўз вазн тоифаларида Ҳасан Азимов биринчи ўринни эгаллаб, олтин медалга сазовор бўлди ва жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Фаррух Неъматов, Фурқат Тўлқинов ва Муҳаммад Вахобовлар иккинчи ўринни эгаллашиб, кумуш медалга эга чиқишди. Вакилларимиздан Комилжон Нишонбоев ва Ҳамидулла Турсунбоевларга бироз омад етишмади. Улар учинчи ўрин билан кифояланишди.
Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги