Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ёзги Универсиададаги дастлабки медални қўлга киритди

2019-07-05 | Спорт

Италиянинг Неапол шаҳри мезбонлик қилаётган ёзги Универсиаданинг дзюдо бўйича биринчи кун баҳслари якунланди. Ушбу беллашувларда эркаклар ва аёллар терма жамоаси жами 4 та вазнда татамига кўтарилди.

Эркаклар ўртасидаги беллашувларнинг +90 кг вазн тоифасида Муҳаммадкарим Хуррамов «А» гуруҳида америкалик Керр Масон Пипер, венгриялик Петер Арваи ва Богдан Воитсикни мағлуб этиб, ярим финалда япониялик Канта Накано имкониятни бой бериб қўйди. Бронза медали учун кечадиган баҳсда эса полшалик Олексий Лисенко устидан ишончли ғалаба қилган Маҳаммадкарим делегациямизга ушбу универциададаги илк медални тақдим этди.

Шунингдек, -90 кг вазн тоифасида Давлат Бобонов аввалига саудиялик Абдулраҳмон Алрамманни, кейин япониялик Гоки Тажимани мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди. Аммо ушбу босқичда у бразилиялик Густаво Ассис тўсиғидан ўтолмади.

Мусобақанинг аёллар ўртасидаги баҳсларнинг -70 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Гулноза Матниязова илк босқичда кореялик Е Вон Лидан устун келди. Аммо иккинчи иккинчи даврада у россиялик Мадина Таймазовага имкониятни бой берди. Бронза медали учун ўтказилган қўшимча саралаш босқичида эса у дастлаб Гирдзуите Жиойя Феттерлини мағлуб этишга муваффақ бўлди. Бироқ ҳал қилувчи баҳсда германиялик Сара Мекелбургга имкониятни бой бериб қўйди.
 
+70 кг вазн тоифасида Нодира Йўлдошева италиялик Дебора Салани енгишга муваффақ бўлди аммо чорак финалда жанубий кореялик Ми Жин Хан тўсиғидан ўта олмади. Бронза медали учун ўтказилган қўшимча саралаш босқичида эса унинг йўлига франциялик Валентин Маршан тўғаноқ бўлди.
 
Универсиада дастурида дзюдо бўйича мусобақалар 4-7 июль кунлари ўтказилиши белгиланган бўлиб, келгуси кунларда яна 6 нафар дзюдочи талабаларимиз медаллар учун баҳс олиб боришади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться