Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкентда велотрек бўйича Республика очиқ турнирига старт берилди
2019-08-27 | Спорт
Бугун пойтахтимизда велотрек бўйича А.Юдин хотирасига бағишланган Республика очиқ турнири старт олди. Мазкур мусобақа катталар ва 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида ташкил қилинган.
17-21 октябрь кунлари Жанубий Кореяда велотрек бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақанинг айнин мана шу ёш тоифаларида ўтказилиши бўлажак қитъа биринчилигида иштирок этувчи терма жамоа таркибини саралаб олиш, спортчиларнинг жисмоний ҳолатини кўздан кечириш имкониятини тақдим қилади. 29 августга қадар давом этадиган Республика очиқ турнирида юртимизнинг турли вилоятларидан келган 100 дан ортиқ велоспортчилар баҳс олиб боришмоқда.
Манба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси