Беларуснинг Минск шаҳрида эркин кураш бўйича Гран-при туркумига кирувчи халқаро мусобақа ўтказилди.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, 2 тадан олтин ва кумуш ҳамда 3 та бронза медалини қўлга киритди.
Жаҳон чемпионати олдидан ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтаб берган ушбу турнирда вазни 125 килограммгача бўлган полвонимиз Ҳасанбой Раҳимов ва 74 килограммгача вазндаги курашчимиз Бекзод Абдураҳмонов барча рақибларидан устун келиб шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Шунингдек, вакилларимиздан ўз вазн тоифаларидаги баҳсларда финалга қадар муваффақиятли иштирок этган Жаҳонгирмирзо Туробов ҳамда Жаброил Шапиев кумуш медали билан тақдирланди. Ихтиёр Наврўзов, Рашид Қурбонов ва Аббос Раҳимов бронза медалига сазовор бўлди.
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА
Манба: ЎзА