Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Паралимпиячилар киберспортда беллашишди

2019-08-21 | Спорт

Ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига қаратилган бешта муҳим ташаббус ижроси доирасида ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳаси корхона ва ташкилотлари турли тадбирларни амалга оширмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ўтказган навбатдаги тадбир учинчи ташаббус - аҳоли ва ёшлар ўртасида компютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилди. Ушбу тадбир Ўзбекистон «ESPORTS» федерацияси билан ҳамкорликда илк маротаба паралимпиячи ёшлар ўртасида киберспорт мусобақаси ташкил этилгани билан аҳамиятли бўлди. 

Турнирга «ЎзМобайл» ҳамда Ucell мобил алоқа компаниялари ҳомийлик қилишди.

- Бугунги кунда республикамиз паралимпиячилари спортнинг барча турлари бўйича бутун дунёда юқори натижаларни кўрсатиб, юртимиз байроғини баланд кўтариб келишмоқда, - дейди вазирликнинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи Нодир Турсунов. - Улар нафақат катта спортда, балки киберспортда ҳам уста эканликларини турниримизда исботлаб беришди. Биз улар билан ҳақли равишда фахрланамиз. Турнир орқали паралимпиячи ёшларимизга Юртбошимиз илгари сурган бешта ташаббус мазмун-моҳиятини етказиб бера олганимиздан мамнунмиз. Турнирга ҳомийлик қилган компанияларга алоҳида ташаккур билдираман. 

Шундай қилиб, турнирда эллик нафардан зиёд паралимпиячи ёшлар иштирок этди. Фахрли 1, 2 ва 3-ўринни эгаллаган киберспортчиларга ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться