Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги курсантлари халқаро мусобақада учинчи ўринни эгаллади
2019-07-29 | Спорт
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари 24-29 июль кунлари Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида МДҲга аъзо мамлакатлар дўстона армияларининг олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ўртасида ўтказилган мусобақада иштирок этиб қайтди.
Халқаро ҳарбий мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Арманистон, Россия, Қирғизистон, Тожикистон ва Беларусь Республикаларидан жами 170 нафар курсант иштирок этди. Курсантлар ўртасида биринчи марта ўтказилган халқаро спорт ўйинлари Иккинчи жаҳон урушининг 75 йиллигига бағишланди.
Иштирокчилар футбол, ҳарбийлашган кросс, спорт ориентирлаши, қўл жанги ва пневматик милтиқдан аниқ нишонга отиш бўйича беллашдилар.
Якуний натижаларга кўра, россиялик курсантлар 1-ўринга, қозоғистонлик иштирокчилар 2-ўринга ва Ўзбекистонлик ҳарбийлар 3-ўринга сазавор бўлдилар.
Яккалик баҳсларда қуйидаги натижалар қайд этилди:
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги