Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Фавқулодда вазиятлар вазирлигида ижодий учрашув
2018-12-17 | Маданият
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-3898-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, 2018 йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган.
Мазкур меморандум асосида жорий йилнинг 14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Марказий аппаратида Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон каҳрамони шоир Эркин Вохидов ижодига бағишланган – «Шоиру шеъру шуур» мавзусида атоқли адабиётшунос Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон ва шоир Рустам Мирвохид иштирокида ижодий учрашув ўтказилди.
Учрашувда, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Марказий аппаратида фаолият юритаётган ҳарбий хизматчилар ва хизматчилар жами 70 нафар ходим иштирок этди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги