Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Самарқандда Musical World ижодий жамоаси томонидан миллий ва жаҳон классик мусиқалари кечаси ўтказилди
2019-01-07 | Маданият
Мамлакатимизда мусиқа санъатининг барча йўналишларини равнақ топтириш, уларни янги анъаналар билан янада бойитиш, халқимиз, айниқса ёш авлоднинг маънавияти, мусиқий, бадиий-эстетик дидини юксалтириш масалаларига доимий эътибор қаратилмоқда.
Айни шу эътиборнинг амалий ифодаси сифатида Самарқанд шаҳрида 2019 йил 5 январь куни Самарқанд вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти ва “Musical World“ ижодий гуруҳи томонидан мусиқий кеча ташкил этилди.
“ТАРОНАЛАР БАЗМИ“ деб номланган маданий-маърифий тадбирда миллий ва жаҳон классик композициялари ўзбек миллий мусиқа асбоблари (ғижжак, чанг, қашқар рубоб, қонун, дутор, доира, рубоб) орқали ижро этилди.
Мусиқий кеча томошабинларга жуда манзур бўлди. Тадбир сўнгида ташкилотчилар келгусида ҳам бу каби тадбирлар маҳаллий аҳоли ва шаҳар меҳмонлари учун тез тез ташкил этишга келишиб олдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги