Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Бахши“ Халқаро санъат фестивали
2019-01-05 | Маданият
2019 йил 5-10 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан биринчи маротаба ташкил этилаётган «Бахши» халқаро санъат фестивали Термиз шаҳрида бўлиб ўтади. Бахшичилик - асрлар давомида халқимизнинг мусиқа ва фольклор анъаналарини авлоддан авлодга етказаётган миллий санъат турларидандир.
Ҳар қандай миллатнинг асл тарихи ва маданияти, биринчи навбатда, оғзаки ижодий иши, фольклори, халқ эпоси билан ифодаланади. Фолклор бу миллий қадриятлар ва анъаналарни сақлаш ва ривожлантиришда бебаҳо манбадир.
Жаҳон ҳамжамиятини миллий ўзбек бадиий санъатининг ноёб намуналари билан кенг таништириш, ёшларнинг ушбу санъат турларига қизиқтириш ва қизиқишларини ошириш, қардош халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш, ижодий алоқалар ва маданий ҳамкорлик доираларини кенгайтириш мақсадида ҳар 2 йилда бир маротаба, апрел ойининг бошларида “Бахши“ Халқаро санъат даражадаги фестиваль ўтказилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги