Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маданият вазирлиги ҳам эндиликда инвестиция жалб этади

2019-01-14 | Маданият

Жорий йилнинг 13 январь куни Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 январь куни жорий йилги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш масалалари борасидаги видеоселектор йиғилишига бағишланган мажлис бўлиб ўтди. 

Унда Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Самарқанд, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Қўқон шаҳрига 2019 йилда жалб этиладиган инвестициялар йўналишларини тушунтириб, қанча миқдорда инвестиция жалб этилиши топшириғи берилди.

Йиғилишида йирик ва муҳим инвестиция лойиҳаларни ўз муддатида ва сифатли амалга ошириш масалалари бўйича тегишли бошқармаларга ҳам вазифалар юклатилди. Булар музейлар, театрлар, концерт-томошалар, боғлар ва маданият марказлари мисолида кўриб чиқилди. Жами йил давомида Маданият вазирлиги томонидан 50 миллион хорижий валютада инвестиция киритиш мақсад қилиб олинди.

Эндиликда барча раҳбар ходимлар хориж мамлакатларига сафар хизматига юборилади, ундан асосий мақсад ўз йўналиши бўйича инвестиция жалб этиш масаласидир.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться